8 Июн 2021 йил
667
ИИВ масъуллари Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси шахсий таркиби билан саф кўриги ўтказишди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бўлим бошлиғи подполковник О.Б.Насимов Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ЙҲХБ шахсий таркиби ходимлари билан саф кўриги ўтказди. Кўрик давомида ички ишлар органлари ходимларининг хизмат гувоҳномаларини олиб юришлари, гувоҳноманинг амал қилиш муддати ва сифатига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, ходимларнинг хизмат интизоми, қонун бузулиши ҳолатларини олдини олиш, фуқаролар билан самимий ва расмий муносабатга бўлишлари, кийим-бош кийиш талабларига риоя қилиниши ва тасдиқланган қарор ҳамда буйруқларнинг ўзлаштирганликлари ўрганилди.