22 Июл 2025 йил 352

ИИВ масъуллари томонидан Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида жисмоний ва жанговар тайёргарлиги, махсус воситалар, электрошкер ва жанговар ўқотар қуроллардан фойдаланишга қаратилган ўқув-амалий машғулотлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2025-йил 5-июлдаги тегишли фармойишга асосан ИИВ масъул ходимлари иштирокида Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳар ички ишлар бошқармаси, Музработ, Қизириқ, Бандихон, Олтинсой, Шўрчи, Узун ҳамда Сариосиё тумани ички ишлар бўлимлари шахсий таркибининг жисмоний ва жанговар тайёргарлиги, махсус воситалар, электрошкер ва жанговар ўқотар қуроллардан фойдаланиш ва уларни қўллаш бўйича кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилган ўқув-амалий машғулотлари ўтказилди.

Ўтказилган машғулотларда, махсус воситалар, электрошкер ва жанговар ўқотар қуролларнинг тактик-техник хусусиятлари, уларни олиб юриш, сақлаш ҳамда хавфсизлик қоидалари тушунтирилиб, ўқотар қуролни қўллаш шартлари ҳамда унинг ҳуқуқий асослари тўғрисида тушунтирилди.

Шунингдек, турли вазиятларда ходимлар томонидан шубҳали ва портловчи воситалар аниқланганда ички ишлар органлари ходимининг дастлабки ҳаракатлари бўйича тушунтиришлар берилди.

Шу каби сайёр ўқув машғулотлари Сурхондарё вилояти ИИБнинг барча ҳудудларида ташкил қилинмоқда.

Text to speech