2 Феврал 2023 йил 360

ИИВ ишчи гуруҳи томонидан Шеробод туманида жойлашган вазирлик ҳузуридаги ЖИЭД  Тўртинчи минтақавий ҳудуд 41-сон манзил колониясида тарғибот тадбири ўтказилди

2023 йилнинг 1 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ аъзолари ИИВ Малака ошириш институти бошлиғи ёрдамчиси подполковник Илхом Ахмедов, ИИВ ММИ ва КБТД Касбий тайёргарлик бошқармаси катта мутахассиси лейтенант Комилжон Ғиёсиддинов, вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ бошлиғи ўринбосари подполковник Улуғбек Жўраев, 41-сон манзил колонияси бошлиғи подполковник Даврон Тўрахоновлар иштирокида Сурхондарё вилояти Шеробод туманида жойлашган вазирлик ҳузуридаги ЖИЭД  Тўртинчи минтақавий ҳудуд 41-сон манзил колониясида хизмат қилиб келаётган шахсий таркибга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 20-январдаги "Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-10-сонли қарори мазмун моҳиятини етказиш ва унинг ижросига қаратилган тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида, қарорда назарда тутилган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан ички ишлар органлари ходимларига атрофлича тушунчалар берилди.

Text to speech