23 Сентябр 2021 йил 448

ИИВ ишчи гуруҳи томонидан, Сурхондарё вилояти ИИБ ҳудудий бўлинмаларининг жанговар шайлик даражасини ўрганиш борасидаги ишлари давом эттирилди

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли фармойиши талабларига асосан, Сурхондарё вилояти ИИОларида ўрганиш ишларини олиб бораётган ИИВ ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 22 сентябр куни Бойсун, Қумқўрғон, Узун, Сариосиё, Денов, Олтинсой ҳамда Шўрчи туман Ички ишлар бўлимларида ташкилий бўлинма бошлиқлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ва касбий тайёргарлик бўлинмалари ходимлари билан жанговар шайлик, ходимларнинг хизмат, жанговар ва жисмоний тайёргарлиги бўйича маҳорат дарслари ўтказилди.
Шунингдек, ИИБда хизмат фаолиятини олиб бораётган ходимларнинг жанговар шайлик даражаси, саф тайёргарлиги, хизмат кийимини кийиш қоидаларига риоя қилиниши, махсус воситалар ва ўқ отар қуролларни қўллаш кўникмалари юзасидан синовлар олиниб, амалий машғулотлар ўтказилди.
Ўрганиш ишлари давомида, туман ИИБ ҳудудида жойлашган спорт заллари ва “Workout” майдончалари кўздан кечирилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech