ИИВ ишчи гуруҳи томонидан, Сурхондарё вилояти ИИБ ҳудудий бўлинмаларининг жанговар шайлик даражалари ўрганилди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021 йил 6 сентябрь кунидаги “ИИВ ҳудудий бўлинмаларининг жанговар шайлиги, ходимларнинг хизмат, жанговар ҳамда жисмоний тайёргарлик даражасини ўрганиш тўғрисида”ги тегишли Фармойиши талаблари асосида тузилган ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳудудий бўлинмаларининг жанговар шайлиги, шахсий таркибнинг махсус-тактик ва саф тайёргарлиги, шунингдек махсус воситалар ва ўқ отар қуроллардан фойдаланиш кўникмалари ўрганилмоқда.
Шундай ўрганиш ишлари бугун Жарқўрғон ва Термиз шаҳар ИИБларида ўтказилди.
Ўрганиш ишлари давомида шахсий таркибни ҳаракатга келтириш, фавқулотда ҳолатларда олиб борилаётган ишлари, назорат-ўтказиш жойлари меъёрий буйруқ талаблари асосида жиҳозланганлиги, эпикировкаси, функционал мажбурияти ва вазифасига доир кўникмаларини билишлиги, уларнинг ёнида бўлиши лозим бўлган буюм ва ҳужжатлар мавжудлиги, саф элиментларини бажаришлари, ўқ отар қуролларнинг тузилиши, жанговар ва тактик-техник хусусиятларига доир билим ва кўникмалари, уларни тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш амалларини бажариш, ҳудудий бўлинмаларда мавжуд бўлган спорт иншоотлари, жисмоний тайёргарлик, жанговар тирларнинг ҳолатлари, шунингдек, оммавий тартибсизликларни тўхтатиш ва бартараф қилиш давомида ички ишлар органлари ходимлари ҳаракатларига доир ишлар синчковлик билан ўрганилди.
Вазирлик ишчи гуруҳи томонидан Ички ишлар органлари ходимларининг жисмоний тайёргарлик даражаларини ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати