22 Феврал 2023 йил 321

ИИВ Фахрийлар кенгаши аъзоси истеъфодаги полковник билан жойларда учрашувлар ташкил қилинмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосарининг 2023 йил           17 февралдаги “Касбий маданият ва хизмат интизоми талабларини барча шахсий таркибга етказиш бўйича республика тарғибот гуруҳи фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисида”ги фармойишининг ижросини таминлаш мақсадида, жорий йилнинг 21-24 февраль кунлари ИИВ Фахрийлар кенгаши аъзоси истеъфодаги полковник М.Сагатов вилоят ИИБ шахсий таркиби ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20-январдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 10-сон Қарорининг мазмун ва моҳиятини етказиш мақсадида ташриф буюрди.

Дастлабки учрашувлар Термиз шаҳар ҳамда Термиз тумани ИИБ шахсий таркиби иштирокида бўлиб ўтди ва унда ИИВ Фахрийлар кенгаши аъзоси истеъфодаги полковник М.Сагатов томонидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ–10-сон Қарорининг мазмун-моҳияти барча шахсий таркибга етказилишини таъминланди ҳамда ходимларни чинакам ватанпарвар ва фидойи, бурчига садоқатли этиб тарбиялашда фахрийларнинг ёрдамидан самарали фойдаланиш кераклиги тўғрсида масъул раҳбарларга кўрсатмалар бериб ўтилди.

Бу каби учрашувлар 22-24 февраль кунлари вилоят бўйлаб давом эттирилиши белгиланган.

 Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech