31 Октябр 2023 йил 881

ИИВ Академияси масъуллари Сурхондарёда жиноятчиликни жиловлаш борасидаги ишларда яқин кўмакчи бўлишмоқда

Бунда криминоген вазияти оғир маҳаллалар ва у ерда содир этилаётган салмоғи юқори бўлган жиноятлар таҳлили, уларнинг содир этилиш сабаблари ва унга имкон берган шарт-шароитлар муҳокама қилиниб, уларнинг барвақт профилактикасини ташкил этиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.

Вилоятнинг Термиз шаҳри ва Жарқўрғон тумани ИИБ профилактика инспекторлари билан бўлган учрашувда жиноятчиликни жиловлаш мақсадида илмий асосланган хулосалардан келиб чиқиб ишлаб чиқилган методик қўлланма тўғрисида машғулотлар ўтказилди.

Шунингдек, “қизил” тоифадаги маҳаллаларда сайёр мастер класс машғулотлари ҳам ўтказилди.

Text to speech