23 Июл 2025 йил
410
ИИВ Академияси курсантлари учун Сурхондарё вилояти ИИБда ўқув танишув ва иш ўрганиш амалиёти якунланди.
Сурхондарё вилояти ИИБда ИИВ Академияси 1-ўқув курси курсантларининг ўқув танишув амалиётини якунлашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда, вилоят ИИБ раҳбарияти, ИИВ Академияси, ИИВ ШХББ
Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъуллари ҳамда курсантлар иштирок этишди.
Ўқув танишув амалиёти давомида ўзининг намунали ҳулқи ва билими билан намуна кўрсатган курсантлар вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан ташаккурнома ва миннатдорчилик хатлари билан тақдирланишди.