8 Июл 2023 йил 262

ИИВ Академияси курсантлари билан психологик тренинг ташкил этилди.

Жорий йилнинг 8 июль куни Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Маънавий-маърифий ишлар бўлими психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис-психологлари томонидан ИИВ Академияси курсантлари билан психологик тренинг ташкил этилди.

Унда курсантларнинг индивидуал–психологик хусусиятлари, касбий тайёргарлик ҳамда тезкор-хизмат вазифаларини бажаришда чидамлилик, бардошлилик ва бошқа иродавий сифатлари, экстримал вазиятларда психологик турғунлигини таъминлаш, ўзининг муаммоларини англаш, ўзига хос йўл топиш, ҳаракатларига тўғри баҳо беришни шакллантириш бўйича машғулотлар ўтказилди.

Мутахассис-психолог томонидан психологик тренинг давомида, жамоада ижтимоий маънавий руҳий муҳитни янада яхшилаш, хизмат фаолияти давомида хизмат интизоми бузилиши, доимий чарчоқ, ишончсизлик, тушкунлик каби салбий ҳолатларни баратараф этиш юзасидан муҳим маълумотлар берилди.

Text to speech