11 Май 2022 йил 404

Қидирувдаги шахс Фарғонада қўлга олинди

Денов туманида 2022 йил феврал ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида, кўрсатилган жиноятни содир этиб жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, Фарғона вилояти Олтиариқ туманида яшовчи, Р.Асомжон (исм шариф ўзгартирилган) 29 апрель куни Фарғона вилоятида хизмат сафарида бўлган вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ҳамда туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан Фарғона вилояти ҳудудида яшириниб юрганлиги аниқланиб, ушланган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech