6 Июл 2021 йил
369
Қидирувдаги фирибгар аёл қўлга олинди
Термиз шаҳрида 2020 йилнинг 20 январь кунида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “Қамоқ” қўлланилган, Наманган вилояти Чортоқ туманида яшовчи, Т.Эъзоза 2021 йилнинг 19 июнь куни Термиз шаҳар бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан Термиз шаҳри ҳудудида юрганлиги аниқланиб ушланган.
Т.Эъзоза томонидан содир этган жиноят учун жазонинг муқарарлигини таъминлаш мақсадида суд идорасига топширилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати