5 Апрел 2021 йил 394

Ички ишлар вазирлиги томонидан ўтказилган концерт дастурининг иккинчи куни

Ички ишлар органларида хизмат қилаётган санъаткорлар, хонанда ва созандалар ҳамда бадиий сўз усталари ички ишлар органлари ходимлари томонидан хизматни ўташ вақтида вафот этган ходимларнинг оила аъзолари, ногирон бўлиб қолган ходимлар ҳамда фахрийларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида концерт дастурлари Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон ҳамда Сариосиё туманида ҳам ўтказилди.
Ўтказилган концерт дастурлари 4-апрель куни Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон ҳамда Сариосиё туманларининг Маданият уйи биноларида ташкил қилинди.
Ўтказилган концерт дастурида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган элимизнинг ҳушовоз санъаткор хонандалари томонидан ижро этилган куй қўшиқлар, дил тортар наволар тадбир иштирокчиларига манзур бўлиб, уларни рақсга тушишга чорлади.
Сўз усталари томонидан ижро этилган латифа-ю қизиқ ичак узди ҳангомалари томошабинлар кайфиятини кўтаришга хизмат қилиб, томошабинларнинг олқишига сазовор бўлди.
Концерт дастурлари давомида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академик лицейи ўқувчилари ўртасида Ички ишлар вазирлиги Академиясида ўтказилган “Ҳуқуқшунослик” фан олипиадасининг Республика босқичида фахрли 3-ўринни эгаллаб, ўзининг билими билан юқори натижаларга эришиб келаётган ИИВ Сурхондарё Академик лицейи 3-босқич ўқувчиси Д.Саъдуллаева ҳамда мазкур таълим муассасасини ижтимоий гуманитар фанлар кафедраси ўқитувчиси К.Алиқуловлар вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг бир миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти ҳамда китоблар тўплами билан тақдирланишди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ИИВ Маданият саройи бошлиғи подполковник У.Тиллаев бошчилигидаги санъаткорлар ҳамда Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, ички ишлар органлари тизимида узоқ йиллар хизмат қилиб, ҳозирги кунда қарилик гаштини сураётган пенционерлар ҳамда хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг хонадонига ташриф буюришиб, оила аъзолари ва фарзандлари ҳолидан хабар олиниб, улар билан дилдан суҳбат қуришди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech