27 Июн 2023 йил 212

Ички ишлар вазирлиги Ёш ходимлари ўртасида ўтказилган “Ҳарбий эстафета” мусобақасида Сурхондарё вилояти ИИБ жамоаси ғолибликни қўлга киритди...

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил июнь ойида юртимизда “Ёшлар ойлиги”ни ўтказиш бўйича тегишли топшириқлари ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 1 июндаги 157-сон фармойиши ижроси юзасидан “Юксак жанговар шайлик ва жисмоний тайёргарлик” шиори остида ташкил этилган ИИО ёш ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг III-Республика Ёшлар форуми доирасида ташкил этилган “Ҳарбий этафета” бахсларида Сурхондарё вилояти ИИБ ёшлар жамоаси ҳам иштирок этди

Иштирокчи жамоалар югуриш, ўрдаксимон юриш, пневматик қуролдан ўқ узиш ва бошқа шу каби бошқа шартларда беллашишди бахслар якунига кўра Сурхондарё вилояти ИИБ Ёшлар жамоаси фахрли 1-ўринни қўлга киритди.

Ғолиб жамоа аъзолари вазирлик раҳбарияти томонилан диплом ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.

Text to speech