3 Феврал 2021 йил 535

Ички ишлар органлари ходимларига соғлом турмуш тарзи бўйича ўқув семинари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 14 ноябрь куниздаги “Тиббий профилактика ишлари самарадорлигини янада ошириш орқали жамоат саломатлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4887-сон қарори ҳамда Ички ишлар вазири П.Р.Бобожонов томонидан 2020 йил 14 октябрь кунидаги “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органларида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом овқатланиш турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар дастури” ва 2020 йил 24 декабрдаги “Ички ишлар органларида соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги буйруғи талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Р.А.Хатамов томонидан 2021 йилнинг 20 январь кунида тасдиқланган режа асосида жорий йилнинг 3 февраль куни ИИВ Тиббиёт бошқармасининг еткачи мутахассислари иштирокида Сурхондарё вилояти ИИБ шахсий таркиби ўртасида ўқув семинари ўтказилди.
Мазкур ўтказилган ўқув семинарида тўғри ва соғлом овқатланиш ҳамда носоғлом турмуш тарзи орқали сурункали касалликларга олиб келувчи омилларнинг олдини олиш борасида мутахассислар томонидан тушунтиришлар берилди.
Савол-жавоб тарзида ўтган семинарда шахсий таркиб томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан етарлича жавоблар олишди.
Шунингдек, ИИВ Тиббиёт бошқармасининг етакчи мутахассислари томонидан 40 (қирқ) ва ундан юқори ёшдаги вилоят ички ишлар органлари ходимларида юрак-қон томир хавфини (гипертония, инфаркт, инсульт, қандли диабет ва бошқа ноифекцион хавф омилларини) аниқлаш бўйича ўтказилаётган скрининг текширувлар ҳолати ҳам ўрганиб чиқилиб, текширув давомида улар томонидан қўшимча фикр ва мулоҳазалар билдириб ўтилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech