Ички ишлар органларида хизмат ва ижро интизоми, танқид ва таҳлил қилинди
Жорий йилнинг 29 июнь ҳамда 1 июль кунлари Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник А.С.Исмоилов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳи масъул ходимлари томонидан Сурхондарё вилоятининг Бойсун, Шеробод ҳамда Қизириқ туманлари ички ишлар бўлими ходимлари ва уларнинг ота оналари, оила аъзолари ўртасида учрашув ўтказилди.
Мазкур учрашувда энг асосий масала ички ишлар органларида хизмат интизоми ва қонунчилик талабларига қатъий риоя этиш, ходимлар билан боғлиқ салбий ҳолатларнинг олдини олиш, ходимлар томонидан тамагирликка йўл қўймаслик масаласи муҳокама қилинди.
Учрашувда сўзга чиққан бошқарма бошлиғи А.С.Исмоилов, Ички ишлар органларида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, бунда ички ишлар соҳасини халқ манфаатларига ўз вақтида ва сифатли ёрдам кўрсатадиган, ҳар бир ходим ички ишлар органлари хизматига кириш олдидан қилган қасамёдига содиқ қолган ҳолда Ватан тинчлиги ва халқ осойишталигини таъминлаш йўлида садоқат билан хизмат қилиши зарурлиги бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири эканлигини таъкидлади. Шунингдек, ходимлар томонидан йўл қўйиб келинаётган камчиликлар, хусусан хизмат интизомига риоя этмаслик, ўзига юклатилган вазифаларга масъулиятсизлик билан муносабатда бўлиш, энг ачинарлиси, турли кўринишдаги тамагирлик, зўравонлик ва бошқа жиноятлар содир этилаётганлиги, шу билан бир қаторда ҳудудларда фуқаролар томонидан содир этилаётган жиноятларнинг олдини олишга қаратилган профилактик ишларнинг етарли даражада олиб борилмаётганлиги қаттиқ танқид остига олинди.
Шунингдек, ҳар бир ички ишлар органи ходимларининг оила аъзолари билан суҳбат ўтказилиб, уларни қийнаб келаётган муаммолар ўрганилиб, маҳаллий ҳокимлик кўмагида уларнинг ижобий ечимини ечиш бўйича тегишли чоралар белгилаб олинди.