12 Август 2022 йил 9754

Ички ишлар органларида ишлаш истагидаги Номзодлардан психологик тест синовлари олинди

Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати мутахассис-психологлари томонидан Ички ишлар органлари хизматига кириш истагини билдирган номзодларнинг интеллектуаль ривожланганлик даражаси ва психоэмоционал барқарорлигини аниқлаш мақсадида номзодлардан психологик тест синовлари олинди.

Бу тестлар орқали номзодларнинг ақл-заковат, умумий интеллектуал салоҳияти, хотира, мантиқий фикрлаш, зийраклик тафаккур шаклларининг ривожланганлик даражаси, фикрлаш тезлиги ва таҳлил қилиш қобилияти, шахсга оид интивидуал хусусиятлари, киришимлилик, психик турғунлик ҳамда самимийлик каби жиҳатлари ўрганилди.

Психологик ўрганиш натижаларидан муввафақиятли ўтган номзодларга ички ишлар органлари хизматига тавсия этиш ҳақида, ушбу тест синовларидан ўтаолмаган номзодларга ички ишлар органлари хизматига тавсия этмаслик ҳақида қайднома расмийлаштирилди.

Text to speech