Ички ишлар органларида хизмат ўтаётган хотин-қизлар ўртасида психологик тренинг ўтказилди
Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати мутахассис-психологлари томонидан вилоят ИИБда хизмат олиб бораётган хотин қизлар билан навбатдаги психологик тренинг машғулоти ўтказилди.
Ўтказилаётган тренинг машғулотлари жараёнида ходимларнинг ички потенциалларини юзага чиқариш ва унинг кучли томонларини намоён қилиш, ахлоқий-руҳий тайёргарлик даражасини ошириш, улардаги ватанпарварлик, мардлик, жасорат сингари туйғуларини янада кучайтириш, шунингдек, ҳиссий зўриқиш, стресс ва тушкунлик ҳолатларини олдини олиш, фавқулотда ҳамда экстремал вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш қобилиятларини шакллантиришга қаратилди.
Ҳозирда, Сурхондарё вилояти Ички ишлар органлари ходимлари ҳамда ҳарбий хизматчилари ўртасида салбий ҳолатларни олдини олиш, уларнинг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш, жамоалардаги маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш, шахсий таркибнинг хизмат шароитларини яхшилаш, уларнинг оилавий-маиший муаммоларини ўрганиш ва ижобий ҳал этишда кўмаклашиш, ходимлардаги руҳий ўзгаришларнинг сабабларини чуқур ўрганиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ташкилий, амалий ва тарбиявий профилактик чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати