Ички ишлар органлари ходимларини “COVID-19” инфекциясига қарши эмлаш ишлари олиб борилмоқда
Ўзбекистон Республикаси ССВ СЭО ва ЖСХ раҳбарияти билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2021 йил 22 февраль кунидаги 763-IV-сонли Қарори, Ўзбекистон Республикасига коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 2021 йил 25 февраль кунидаги 64-сон йиғилиш баёни қарори асосида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларига бириктирилган ҳуқуқ тартибот органлари ходимларини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти ИИБ тизимида хизмат олиб бораётган ходимларни ҳамда Ҳарбий хизматчиларини “COVID-19” инфекциясига қарши профилактик ZF-UZ-VAK 2001 вакцинаси билан эмлаш тадбирлари олиб борилмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати