27 Июн 2020 йил 582

Ички ишлар органлари ходимлари билан учрашувлар давом этмоқда

2020 йилнинг 23-24 июнь кунлари Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник А.С.Исмоилов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳи масъул ходимлари томонидан Сурхондарё вилоятининг Бандихон, Жарқўрғон, Термиз, Қумқўрғон, Шўрчи туманлари ички ишлар бўлими ҳамда Термиз шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари ва уларнинг ота оналари, оила аъзолари ўртасида учрашув ўтказилди.
Мазкур учрашувда энг асосий масала ички ишлар органларида хизмат интизоми ва қонунчилик талабларига қатъий риоя этиш, ходимлар билан боғлиқ салбий ҳолатларнинг олдини олиш, ходимлар томонидан тамагирликка йўл қўймаслик масаласи муҳокама қилинди.
Учрашувда сўзга чиққан бошқарма бошлиғи А.С.Исмоилов, Ички ишлар органларида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, бунда ички ишлар соҳасини халқ манфаатларига ўз вақтида ва сифатли ёрдам кўрсатадиган, ҳар бир ходим ички ишлар органлари хизматига кириш олдидан қилган қасамёдига содиқ қолган ҳолда Ватан тинчлиги ва халқ осойишталигини таъминлаш йўлида садоқат билан хизмат қилиши зарурлиги бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири эканлигини таъкидлади. Шунингдек, ходимлар томонидан йўл қўйиб келинаётган камчиликлар, хусусан хизмат интизомига риоя этмаслик, ўзига юклатилган вазифаларга масъулиятсизлик билан муносабатда бўлиш, энг ачинарлиси, турли кўринишдаги тамагирлик, зўравонлик ва бошқа жиноятлар содир этилаётганлиги қаттиқ танқид остига олинди.
Шунингдек, ҳар бир ички ишлар органи ходимларининг оила аъзолари билан суҳбат ўтказилиб, уларни қийнаб келаётган муаммолар ўрганилиб, маҳаллий ҳокимлик кўмагида уларнинг ижобий ечимини ечиш бўйича тегишли чоралар белгилаб олинди.
Учрашув давомида, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб, ижобий натижаларга эришиб келаётган бир гуруҳ ходимларга ички бошқармаси бошлиғининг фахрий ёрлиғи ва уларнинг ота-оналарига ташаккурномаси ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
Воҳада ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг яқин қариндошлари ўртасида учрушувлар давом этмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech