26 Август 2022 йил 452

Ички ишлар органлари ходимлари билан психопрофилактик суҳбатлар ўтказилмоқда...

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг фармойиши асосида ўтказилаётган "Ватапарварлик ойлиги" доирасида, Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис-психологлари томонидан фуқаролар билан тўғридан-тўғри  мулоқотда бўладиган ҳамда махсус воситалар билан хизмат олиб борадиган ходимларнинг хизмат фаолиятини ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда вилоят Ички ишлар бошқармаси, вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Патруль-пост хизмати ва Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Патруль-пост батальонида хизмат олиб бораётган ходимларнинг хизмат самарадорлигини ошириш ва шахсий таркиб ўртасида соғлом маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш, шунингдек ходимларнинг индивидуал-психологик ҳусусиятларини ўрганиш мақсадида ходимлар билан учрашув ташкил этилди.

Бунда асосий эътибор Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида салбий ҳолатлар келиб чиқишининг олдини олиш, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, жамоалардаги маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш, шахсий таркибнинг хизмат шароитларини яхшилаш, уларнинг оилавий-маиший муаммоларини ўрганиш ва ижобий ҳал этишда кўмаклашиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ташкилий, амалий ва тарбиявий профилактик чора-тадбирларга қаратилди.

Шунингдек, улар билан психопрофилактик суҳбатлар ўтказилиб керакли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Text to speech