Ички ишлар органлари ходималарининг муаммолари ўрганилмоқда
Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Маънавий-маърифий ишлар бўлими Психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис психологлари ҳамда Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий- маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати маънавий-маърифий ишлар бўлими ички ишлар органларида хотин-қизлар масалалари бўйича бош инспектори билан ҳамкорликда “ходим психолог ҳузурига эмас-психолог ходим ҳузурига” тамойили асосида, Сурхондарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасида фаолият олиб бораётган ички ишлар органлари аёл ходималарининг иш жараёнлари ҳамда уларнинг муаммоларини ўрганиш ишлари олиб борилди.
Бунда асосий эътибор аёл ходималарининг касбига бўлган қизиқишлари орқали улар билан психологик суҳбат олиб борилиб, иш фаолияти ҳамда оиладаги муаммолари ўрганилмоқда. Ўтказилган психологик суҳбат давомида ходималар томонидан таъкидланган муаммолар бўйича уларга ижобий ечим топиш ҳамда психологик маслаҳатлар бериш кўзда тутилган.