9 Август 2022 йил
564
Ички ишлар органлари хизматига кириш истагидаги Номзодлардан жисмоний тайёргарлик синовлари олинди
Жорий йилнинг 8-9 август кунлари Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузурликлар профилактикаси ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларининг қуйи тизимларидаги бўш бўлган лавозимларига Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022 йил 5 март кунидаги 52-сон буйруқ талабларига асосан номзодлардан жисмоний тайёргарлик бўйича синовлар олинди.
Ушбу синовлар спортнинг тўсинга тортиниш, 100 метр ҳамда 1000 метр масофаларга югуриш турларини ташкил этади.