30 Январ 2024 йил 546

Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳи Сурхондарёда жамоат тартибини сақлаш соҳасида ўрганиш ишларини олиб бормоқда

Жорий йилнинг 30 январь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғи полковник Ш.Ш. Ибрагимов бошчилигидаги вазирлик ишчи гуруҳи Сурхондарё вилоятига ташрифи жараёнида Термиз шаҳар, Шеробод ва Музработ туман ИИБлари жамоат тартибини сақлаш йўналишида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Шундан сўнг, амалиётда йўл қўйилаётган камчиллик ва муаммоларни бартараф этиш ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар бўйича ҳудудий Жамоат хавфсизлиги хизмати раҳбарлари билан муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Text to speech