21 Феврал 2024 йил 257

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзараҳимов томонидан Сурхондарё вилоятидаги ўрганишлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимов томонидан Сурхондарё вилоятини ўрганиш ишлари давомида, Сурхондарё вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси биносига ва Термиз темир йўл вокзалига ташриф буюриб, навбатчилик қисмида криминоген вазиятни жиловлаш ва вокзал орқали келиб-кетувчи фуқаролар хавфсизлигини етарли даражада таъминлаш мақсадида, вокзал ҳудудида ўрнатилган  видеокузатув мосламаларининг интеграцияси, алоқа ва транспорт воситалари шайлиги, махсус воситаларнинг сақланиш аҳволи, хизмат хоналарни ва бошқа яратилган шарт-шароитларни кўздан кечириб, ходимларнинг хизмат фаолияти билан танишиб масъул раҳбарларга тегишли тавсия ва таклифларни бериб ўтди.

Text to speech