22 Август 2025 йил
172
Ички ишлар органларида “Инсон қадри учун” шиори остида ўтказилаётган “Ижтимоий ҳимоя ойлиги” доирасида Жарқўрғон тумани ИИБ ходимлари ўртасида “Заковат” интелектуал ўйини ташкил этилди.
Ички ишлар вазирининг 2025 йил 28 июль кунидаги 282-сон ҳамда Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг 2025 йил 01 август кунидаги фармойишларига асосан, 1 август кунидан 31 август кунига қадар “Инсон қадри учун!” шиори остида ўтказилаётган “Ижтимоий ҳимоя ойлиги” доирасида, Жарқўрғон тумани ИИБ ходимлари ўртасида “Заковат” интелектуал ўйини ўтказилди.
Ўтказилган “Заковат” интелектуал ўйинида ғолибликни қўлга киритганларга туман ИИБ раҳбарияти томонидан диплом ва эсдалик совғалар топширилди.