18 Август 2025 йил 24

Ички ишлар органларида “Инсон қадри учун” шиори остида ўтказилаётган “Ижтимоий ҳимоя ойлиги” доирасида Ангор тумани ИИБ ходимлари “китоблар оламига сайёҳат” қилишди.

Ички ишлар вазирининг 2025 йил 28 июль кунидаги 282-сон ҳамда Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг 2025 йил 01 август кунидаги фармойишлари ижроси юзасидан “Инсон қадри учун” шиори остида ўтказилаётган “Ижтимоий ҳимоя ойлиги” доирасида куни кеча Ангор тумани Ички ишлар бўлими ички ишлар органлари тизими ходимлари туманда жойлашган Ахборот кутубхона марказига ташриф буюришиб, ушбу маскандаги китоблар олами билан яқиндан ўртоқлашди.

Text to speech