19 Май 2022 йил 387

Хотин-қизларга ҳуқуқлари тушунтирилди

Жорий йилнинг 18 май куни туманнинг 2-сектори ҳудуди "Тароқли" маҳалласида жойлашган Шеробод туман Педагогика коллежи биносида туман масжиди отинойиси Г.Султонова, туман Аёлларни реаблитация қилиш ва мослаштириш маркази бошлиғи Т.Чориева, туман ички ишлар бўлими ЖХХ ХКМБ катта инспектори, лейтенант С.Худойқулова, 8-сонли БМСМ директори, туман кенгаши депутати Н.Саидова, 27-умумтаълим мактаби директори Д.Темирова ва “Тароқли” маҳалласи депутати Г.Аминовалар иштирокида 27-умумтаълим мактаби ҳамда ушбу коллеж хотин-қизлари учун аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш, вояга етмаган қизларнинг таълим олиши, уларни касб-ҳунарга ўргатиш, хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, эрта турмушнинг олдини олиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Text to speech