Ходимларнинг хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш масъулияти оширилди
Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси Денов тумани Қўриқлаш бўлимида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, коррупция жиноятига қарши курашиш ва ходимлар ўртасида шукроналик ҳиссини янада оширишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Учрашувда, хизмат интизомига қатъий амал қилиш, фуқаролар мулкини ҳимоя қилишда юқори масъулият билан иш тутиш ҳар бир ходим учун асосий бурч эканлиги таъкидланди. Шунингдек, коррупция жиноятининг олдини олиш, хизмат жараёнида қонун устуворлигини таъминлаш ва фуқаролар ишончини оқлаш бўйича аниқ вазифалар белгиланди. Масъул офицерларга ходимлар билан якка тартибдаги тарбиявий суҳбатларни олиб бориш, уларнинг яшаш хонадонига борган ҳолда оилавий аҳволини ўрганиш, мавжуд муаммоларини ҳал этиш юзасидан вазифалар юклатилди. Бўлинмаларда хизмат интизомини мустаҳкамлаш, ички назоратни кучайтириш, қўриқлаш объектларида жавобгарликни ошириш ҳамда фуқаролар билан мулоқот маданиятига эътибор қаратиш бўйича тавсиялар берилди.