“Ходим психолог ҳузурига эмас-психолог ходим ҳузурига” тамойили асосида ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларнинг оиласи, уларнинг турмуш шароитлари ўрганилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш
хизмати маънавий-маърифий ишлар бўлими психологик таъминлаш гуруҳи
мутахассис-психологлари томонидан “Ходим психолог ҳузурига эмас-психолог ходим
ҳузурига” тамойили асосида, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси таркибида
хизмат қилаётган ходимларнинг оиласи, уларнинг турмуш шароитларини ўрганиш
мақсадида, яшаш хонадонларига борилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди. Ташриф
буюрилган хонадонларнинг муаммолари ўрганилиб, ходимлар ва уларнниг оила
аъзолари билан психологик суҳбатлар ўтказилиб, уларга керакли ва зарур бўлган
тавсия ҳамда маслаҳатлар берилди.
Бунда асосий эътибор мутахассис-психологлар
томонидан ходималарнинг оиласида вужудга келиши мумкин бўлган муаммоларни
олдини олишга қаратилди.