31 Декабр 2022 йил 200

Хизмат чоғида ҳалок бўлганларнинг фарзандларига Янги йил совғалари улашилди

Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси масъуллари томонидан савобли ҳайр ва саҳоватли ишга қўл урилди.

Янги йил байрами кириб келиши муносабати билан Ички ишлар органларида хизмат қилиш чоғида ҳалок бўлган Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи сафдор ходими мархум Шуҳрат Кенжаевнинг оиласидан хабар олиниб, хонадон соҳибларини байрам билан табриклаб, уларнинг фарзандларига Янги йил совғалари улашилиб, эзгу тилаклар билдирилди.

Ташриф давомида, марҳуманинг турмуш ўртоғидан уларни қийнаб келаётган  муаммолари ҳам ўрганилиб, рўзғор учун керакли бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech