15 Май 2025 йил
213
“Хавфсиз ва соғлом юрт” махсус тезкор профилактик тадбири доирасида, соҳавий хизматлар ҳамкорлигида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январ кунидаги ПҚ-1-сон қарори ижроси юзасидан, “Хавфсиз ва соғлом юрт” махсус тезкор профилактик тадбири доирасида, ҳудудларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида Ички ишлар органларининг Йўл патрул хизмати, Патрул-пост хизмати, Қўриқлаш бўлими, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва бошқа соҳавий хизматларидан ташкил этилган "Ҳамкор" гуруҳлари томонидан ҳайдовчилар билан йўл харакати қоидаларига амал қилиш, автомашинанинг салон қисмида ўткир тиғли жисмларни олиб юрмаслик, шубҳали шахс ва буюмлар ҳақида дарҳол Ички ишлар органларига хабар беришлари юзасидан профилактик тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.