Хавфсиз ва соғлом юрт" кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3-январдаги "2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирининг 2025-йил 4-апрел кунидаги 142-сонли Фармойишига асосан, Республика ҳудуди бўйлаб, 15-апрелдан 15-май кунига қадар "Хавфсиз ва соғлом юрт" кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири ўтказилмоқда.
Тадбирда тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари
ва жамоатчилик вакилларига иштирок этиб, шунингдек туман ҳокими, туман прокурори ва туман ички ишлар бўлим бошлиғи
томонидан масъул ходимларига керакли тушунча берилди.
Тадбирни самарали ўтказиш бўйича йўриқнома ўтказилиб, жамоат хавфсизлигини таъминлаш учун хизматга киришилди.