2 Декабр 2024 йил
210
“Хавфсиз ҳудуд - долзарб 50 кунлик” махсус профилактик тадбири доирасида Сурхондарёда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида профилактик тарғибот ва рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи, вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда шаҳар туман “Марказий деҳқон бозорлар”да ветеринария санитария қоидаларига риоя қилиниши юзасидан профилактик текширувлар ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда, тадбир давомида ветеринария-санитария қоидаларига амал қилмаган фуқароларга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштириб, аниқланган истеъмолга яроқсиз маҳсулотлар тегишли тартибда йўқ қилинмоқда