28 Сентябр 2022 йил 250

Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасида "касбий тайёргарлик ойлиги" доирасида ўқув машғулотлари ўтказилмоқда

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг "Касбий тайёргарлик ойлигини ўтказиш тўғрисида"ги тегишли буйруғи ижросини таъминлаш жойларда турли маънавий-маърифий, жисмоний ва жанговар ўқув машғулотлари ўтказилиб келинмоқда.

Шундай ўқув машғулотларидан бири Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси шахсий таркиби ўртасида ҳам ўтказилди.

Ўқув машғулотида ходимларнинг жанговар шайлигини ошириш мақсад қилинган бўлиб, бунда ходимлар ПМ ва АКМ қуролларини тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш, саф кўриги, сафда юриш машғулотларини янада чуқур ўзлаштириш имкониятига эга бўлишди.

Text to speech