22 Октябр 2025 йил
324
Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси билан Термиз Давлат университети Юридик факультети ўртасида қўшма дастур имзоланди.
Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ҳамда Термиз Давлат университети ректори ўртасида имзоланган 2025 йил 06 октябр кунидаги “Ўзаро ҳамкорлик Меморандуми”га асосан, Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси билан Термиз Давлат университети Юридик факультети ўртасида қўшма дастур имзоланиб, ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган масалалар юзасидан учрашув ўтказилди.
Ўтказилган учрашув давомида, Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларининг хизмати фаолияти ва ажратилган техник воситалари билан таништирилиб, талабаларни қизиқтирган саволлари юзасидан атрофлича маълумотлар берилди.