19 Июл 2025 йил 540

Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Республикамиз бўйлаб 15 июл кунидан 15 август кунига қадар ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири доирасида, Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан ташриф буюрувчи сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш, туризм жозибадорлигига салбий таъсир этувчи омилларни бартараф этиш мақсадида, Термиз шаҳар ҳудудида тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Ўтказилаётган тарғибот тадбирлари давомида, ташриф буюрувчи сайёҳларнинг шахсий хавфсизлик қоидаларига амал қилишлари юзасидан мутасадди масъулларга тегишли тавсия ва тушунтиришлар берилмоқда.

Text to speech