20 Май 2024 йил
472
"Хавфсиз йўл ва хафсиз пиёда 2024"- йўл транспорт ҳодисаси муҳокама қилинди
Сурхонарё вилоятининг М39
автомобил йўлининг Ангор тумани "Қорасув" маҳалласи ҳудудидан ўтувчи
қисмида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан туман ҳокими, сектор
раҳбарлари, маҳалла фаоллари иштирокида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
Ҳодиса жойи ўрганилиб,
пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатини таьминлаш мақсадида тугмачали светофор мосламасини ўрнатиш келишиб олинди.