9 Июл 2021 йил
483
Ҳақоратчи қочоқ қўлга олинди
Музработ туманида 2021 йилнинг март ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 140-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Жиноят ишлари бўйича Музрабод туман суди томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “Қамоқ” қўлланилган, туманнинг “Янги ҳаёт” маҳалласида яшовчи, О.Самоиддин 2021 йилнинг 22 июнь куни туман ИИБ ходимлари томонидан Термиз шаҳар ҳудудида юрганлиги аниқланиб ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати