18 Март 2020 йил
972
Халқимизда “бузоқнинг югургани сомонхонагача”-деган гап бор...
Узун туманида 2019 йилнинг 11 декабрь куни Ўзбекситон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмининг “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Узун тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “Қамоқ” қўлланилган, Жарқўрғон туманида яшовчи Ш.М. 2020 йил 16 март куни Узун туман Ички ишлар бўлими Жиноят қидирув бўлинмаси ходимлари томонидан Термиз шаҳар ҳудудида юрганлиги аниқланиб ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати