7 Сентябр 2021 йил 475

Гулзиранинг наша эккани аниқланди

Денов туманида 2021 йил 15 август куни 10.30 ларда, вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан туманнинг “Дахана” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида, шу маҳаллада яшовчи, Н.Гулзиранинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари холислар иштирокида кўздан кечирилганида, томорқасига экилган супургилар орасига, 1 туп “Наша” гиёҳвандик ўсимлигини экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланган ва тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. 27 август куни Н.Гулзирага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech