18 Июл 2021 йил 487

Гиёҳванд воситасини парваришлаб, сақлаб келаётган шахс қўлга олинди

Жарқўрғон туманида 2021 йил 22 июнь куни вилоят ҳудудида ўтказилаётган “Қорадори 2021” тадбир давомида, туманнинг “Қўлдовли” маҳалласида яшовчи, А.Эшмўминнинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилганда, томорқасига, 1 туп “каннабис наша” ўсимлигини экиб парваришлаб келаётганлиги ҳамда яшаш уйидан соф вазни 505,81 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. 2 июль куни А.Эшмўминга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech