“Гендер тенглиги фаоли” миллий танловининг вилоят босқичи ғолиблари тақдирланишди.
Сурхондарё вилоятининг барча туман ва шаҳарларидан 38 нафар иштирокчиларидан 1-ўрин ғолибларининг ишлари вилоят коммиссияси томонидан чуқур таҳлил қилиниб, Сариосиё туманидан “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол туман давлат органи” номинацияси иштирокчиси Сариосиё тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори лейиенант Насиба Мажидова, “Аёлларни реаблитация қилиш ва мослаштириш Ангор туман маркази раҳбари “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол тадбиркорлик субъекти” номинацияси бўйича Зарифа Шамиева, “Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган энг яхши ТВ-дастур” номинацияси бўйича Дурдона Эшмуродова ва “Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган Интернетдаги энг яхши веб-сайт ёки портал” номинацияси йўналишида Мастура Ҳамраевалар энг фаол- деб топилиб, ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланишди.