19 Май 2020 йил 755

Ғалла мавсумига тайёргарлик бошланган

Ризқ-рўзимиз ва бойлигимиз манбаи, дастурхонимиз тўкинлиги бўлмиш ғалла мавсуми бошланиш арафасида. Сурхондарёда "Ғалла-2020" мавсумида ҳосилни нес-нобуд қилмай йиғиб олиш учун сафарбар қилинган қишлоқ хўжалиги техникалари кўрикдан ўтказилмоқда. 290 та комбайн, 1450 га яқин ғаллани ташиш техникалари вилоятнинг 14 та туманларида хизматга шай деб баҳоланди. 150 та отряд ташкил этилди. 15 дона янги комбайн олиб келиниши режалаштирилди

Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати 

Text to speech