12 Ноябр 2022 йил
338
Фуқаро ёнида гиёҳванд воситаси борлиги аниқланди
Денов туманида 2022 йил 19 октябр куни соат 16.20 ларда, вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ҳамда туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, туманнинг “Нурли манзил” маҳалласида яшовчи, Д.Аббосали (исм шарифлар ўзгартирилган) қўшни маҳалла ҳудудида тўхтатилиб текширилганда унинг ёнидан, соф вазни 0.42 грамм бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб ҳужжатлаштириб олинган. 1 ноябрь куни Д.Аббосалига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати