6 Май 2021 йил 573

Фош этилган ўғрилик

Термиз шаҳрида 2021 йилнинг 8 апрель куни шаҳарнинг “Саҳоват” маҳалласида яшовчи, К.К. Термиз шаҳар бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, унда 2021 йил март ойида, акаси А.А.нинг яшаш уйидан бир метри 150.000 (бир юз эллик минг) сўмдан бўлган жами 120 (бир юз йигирма) метр швеллер темирларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни, шу маҳаллада яшовчи, Ғ.С., К.Ж., М.А. ва шаҳарнинг «Гулистон» маҳалласида яшовчи, Х.С.лар содир этишганлиги аниқланиб ушланган ва улардан ашёвий далил олинган. 10 апрель куни Ғ.С., Х.С., К.Ж. ва М.А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech