10 Май 2021 йил 512

Фирибгарнинг фириби фош этилди

Бойсун туманида 2021 йилнинг 10 апрель куни туман ИИБ ТБдан тушган ҳужжатларга кўра, 2020 йил 4 декабрь куни Тошкент шаҳрида яшовчи, Р.У. ишончнома орқали Тошкент шаҳрида яшовчи, И.А.га тегишли Каптива русумли автомашинасини таниш бўлган Тошкент шаҳар Учтепа тумани “Алгаритм” даҳасида яшовчи, “А” исмли шахс орқали туманнинг “Ширинобод” маҳалласида яшовчи, О.Н.га 17.600 (ўн етти минг) АҚШ долларига баҳолаб, бошидан 6000 (олти минг) АҚШ долларини олиб, қолган 9.600 (тўққиз минг олти юз) АҚШ долларини 23 ой муддатда ҳар ойига 800 (саккиз юз) АҚШ долларидан бериб боришга келишиб сотганлиги, келишувга асосан О.Н. 2021 йил январь ва февраль ойида 800 (саккиз юз) АҚШ долларидан бериб, март ойи учун 800 (саккиз юз) АҚШ доллари бермаганлиги учун автомашинасини қайтариб олиш ва ўртадаги келишувини бекор қилдириш учун келганида О.Н. Каптива русумли автомашинасини таниши туманнинг “Ширинобод” маҳалласида яшовчи, А.Х.га 18.000 (ўн саккиз минг) АҚШ долларига савдо қилиб, 8000 (саккиз минг) АҚШ долларини олиб, қолган 10.000 (ўн минг) АҚШ долларини 2 йилга ойма-ой беришига келишиб, сотиб юборганлиги аниқланган. 10 апрель куни О.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech