1 Июн 2021 йил 535

Фирибгарлик санъати бу сафар ҳам иш бермади

Ангор туманида 2021 йилнинг 28 апрель куни туманнинг “Маданият” маҳалласида яшовчи, Б.Жахонгир туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 25 март куни Қизириқ тумани “Янги турмуш” маҳалласида яшовчи, Т.Искандар унга Россия Федерациясига самолётга билет олиб беришни ваъда қилиб, гўёки унга Россия Федерациясидан билет олганлигини, билет тайёр эканлигини, ўзи Бухоро вилоятида эканлигини айтиб, билет учун 10.000.000 (ўн миллион) сўм пулларни пластик картага ўтказиб беришини айтиб, А.Сайёра ва Ж.Давронларнинг номига очилган пластик карталарга ҳар бирига 5.000.000 (беш миллион) сўмдан жами 10.000.000 (ўн миллион) сўм пулларни ўтказдириб олиб, ўзлаштириб кетганлигини маълум қилган. Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари жараёнида, Т.Искандар муқаддам ЖИБ Термиз туман судининг 2019 йил 9 октябрь кунидаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан “айбли”-деб, топилганлиги, ЖИБ Қизириқ туман судининг 2021 йил 8 апрелдаги ажрими билан ўталмаган 1 йил 3 ой 10 кун озодликни чеклаш жазосидан шартли озод қилинганлиги аниқланган. 27 май куни Т.Искандарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech