7 Апрел 2022 йил
379
Фирибгарлик жиноятини содир қилган шахс Тошкент шаҳрида қўлга олинди
Термиз шаҳарида 2020 йил март ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида, кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, Термиз шаҳрида яшовчи, Д.Ваҳоб (исм шариф ўзгартирилган) 23 март куни Тошкент шаҳрида хизмат сафарида бўлган вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан яшириниб юрганлиги аниқланиб, ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати