10 Сентябр 2022 йил
528
Фирибгарлик жиноятини содир қилган шахс Денов туманида қўлга олинди
Денов туманида 2022 йил май ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан қидирувда бўлган эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, туманнинг “Юрчи” маҳалласида яшовчи, Э.Хасан (исм шариф ўзгартирилган) 23 август куни вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан Денов туман ҳудудида юрганлиги аниқланиб, ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати