10 Ноябр 2021 йил
390
Фирибгарлик жиноятини содир этиб, қидирувда юрган шахс қўлга олинди
Денов туманида 2021 июль ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, Денов туманида яшовчи, Ю.Илёс (исм шарифлар ўзгартирилган) 22 октябрь куни Пост-патрул хизмати батальони ходимлари томонидан туман ҳудудида юрганлиги аниқланиб ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати